Иордания Халқаро Қуръон мусобақасида 38 давлат вакили иштирок этмоқда

Иордания 27-халқаро Қуръон мусобақасида 38 давлатдан жами 39 та қори қатнашмоқда. Бу ҳақда Al-Rai нашри хабар беради. Танловда ғолиб чиққан 5 нафар ғолибга ташкилотчи давлат томонидан қимматбаҳо совғалар ва пул мукофоти берилиши маълум қилинган. Мусобақанинг якуний босқичи 20 июнь куни бўлиб ўтади. Islom.uz